Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда фожиа: икки киши ҳалок бўлди

Жиззахда фожиа: икки киши ҳалок бўлди

2019 йил 13 август куни соат 04:00ларда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Янгиариқ” МФЙда яшаган 28 ёшли А.А. ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасини Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Хонимқўрғон” ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган 53 ёшли И.А. бошқарувидаги “КамАЗ-5410” русумли юк автомашинанинг орқа қисмига урилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Натижада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси А.А. ва йўловчиси Фарғона шаҳрида яшаган 35 ёшли Ж.Ю.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. “Ласетти”даги қолган икки нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 15:48 14.08.2019. Ўқилди: 1729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!