Бош прокуратура штаби томонидан Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро А. Ш. га қарашли нотурар бинонинг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланганлиги маълум бўлди.
Бу каби ҳолат Ғаллаорол туманида жойлашган “З. Қ.” МЧЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида ҳам электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 318 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.