Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳар “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.С. фуқаро С.Г.ни ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасдан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.