Американинг ҳайвонот боғларидан биридан ёш жирафа қочиш уюштирди.
Мазкур оламшумул ҳодиса Индиана штатидаги Форт-Вейн ҳайвонот боғида содир бўлган. Видеокамераларга 7 ойлик жирафанинг қочгани муҳрланиб қолган.
Ҳайвонот боғи ходимлари уни яқин атрофдаги автотураргоҳдан тутиб келишга муваффақ бўлишган. Айтишларича, ёш жирафа ташриф буюрувчилар сони ҳаддан ташқари кўплигидан қўрқиб, қочишга ҳаракат қилган. Ҳайвонот боғида мавсум шу дам олиш куни очилган эди: биринчи кунларда меҳмонлар кўп ташриф буюриши табиий ҳол.
Мазкур қизиқарли видеони 30 мингдан одам томоша қилишга улгурди. Энди ёш жирафанинг фанатлари янаям кўпайиши табиий ҳол.
Manba: ru.tsn.yua