Россия қуролли кучлари Херсоннинг тинч аҳолисини дронлар ёрдамида ўлдириб, мунтазам равишда ҳарбий жиноятлар содир этган. БМТнинг Украинадаги воқеаларни текшириш бўйича Мустақил халқаро комиссияси ўзининг янги ҳисоботида шундай хулосага келди.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил июлидан бошлаб Россия қўшинлари Днепрнинг босиб олинган чап қирғоғидан Украина назоратидаги ўнг қирғоқдаги тинч аҳолига ҳар куни ҳужум қилмоқда. Ушбу ҳужумлар оқибатида 2025 йил мартгача Херсон вилоятининг Херсон ва Берислав туманларида 146 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган, 1405 нафари эса жароҳат олган.
300 дан ортиқ видео ва фотосуратларни, Telegram каналларидаги 600 га яқин хабарни таҳлил қилиб, шунингдек, ҳужумларга учраган ҳудудлардан 91 киши билан суҳбатлашгандан сўнг, БМТ комиссияси тинч аҳолига қарши учувчисиз учқич ҳужумлари халқаро гуманитар ҳуқуқни бузувчи онгли равишда қўлланилаётган даҳшат стратегияси, деган хулосага келди.