Жиноятчи Исроил ҳарбий самолётлари сўнгги 24 соат ичида Ғазо сектори бўйлаб ўнлаб ҳаво ҳужумларини амалга оширди.
Армия баёнотида айтилишича, десантчилар бригадаси аскарлари тўрт нафар фаластинлик жангчини ўлдирган, шунингдек, қўйилган портловчи қурилмаларни топиб, йўқ қилган.
Жиноятчи Исроил самолётлари Ғазонинг ғарбидаги Сабра маҳалласида ҲАМАС қурол-яроғ ишлаб чиқариш цехи раҳбарини ўлдирган.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ўтган сутка давомида шимолдаги шифохоналардан ташқари, 60 та жасад ва яна 284 нафар ярадор фаластинлик бошқа шифохоналарга олиб келинган.