Нашр бу ҳақда АҚШ президенти билан бу мавзуни муҳокама қилган манбаларига таяниб хабар бермоқда.
"Трамп Украинанинг мазкур ҳужумига “анча кучли ва дадил ҳаракат” сифатида баҳо берди", — деди Ахios суҳбатдоши.
Манбаларга кўра, энди Трамп Украинанинг дронлар ҳужуми Россия президенти Владимир Путинни жавоб чораларига ундаб, унинг дипломатик ташаббусини барбод қилиши мумкинлигидан хавотирда.
"Дронлар ҳужуми Трамп учун кутилмаган ҳолат эмасди, чунки бу уруш давом этаётганида рўй берадиган ҳаракатлардан бири ҳисобланади. Аммо Қўшма Штатлар президенти бу жанговар ҳаракатларни чўзилишига сабаб бўлишидан хавотирда. Трамп Украинадаги уруш тезроқ тугашини истайди, шунинг учун бу каби ҳужумлардан унинг ҳафсаласи пир бўлмоқда", — дея фикр билдирди нашр суҳбатдошларидан бири.