Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Женнифер Лопес концертини тадбиркорлар молиялаштиряптими?

Женнифер Лопес концертини тадбиркорлар молиялаштиряптими?

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси вакилига кўра, Женнифер Лопеснинг 7 август куни Тошкентда бўладиган концерти учун давлат маблағи сарфланмайди. Барча харажатлар тадбиркорлар томонидан қопланади.

Концерт “Бунёдкор” стадионида ўтади. Стадионда олдиндан босим синовлари ўтказилган ва газон ҳолати қониқарли деб топилган.

Жамғарма ушбу концерт орқали Ўзбекистоннинг халқаро маданий тадбирларга тайёрлигини намойиш этмoқчи. Келгусида Женнифер Лопес даражасидаги ёки ундан ҳам машҳур халқаро юлдузларни олиб келиш режаси бор.

Маълумот ўрнида: концерт чипталарининг 40 фоизи 35 дан ортиқ давлат фуқаролари томонидан сотиб олинган.

Киритилди: 22:05 16.06.2025. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!