Женевада Буюк Британия, Франция, Германия ва Эрон ўртасида ядровий масала бўйича ёпиқ эшиклар ортидаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғариб-Ободий маълум қилди.
Бу музокаралар матбуот учун ёпиқ тарзда ўтади. Тадбирларнинг аниқ жойлашуви ва иштирокчилар даражаси ҳақида ҳам хабар берилмаган.
Аввалроқ Ғариб-Ободий Эрон ва Европа ўртасида ядровий келишув бўйича маслаҳатлашувларнинг янги раунди 13 январь куни бўлиб ўтишини маълум қилган эди.
Эрон ва ЕИ-3 ўртасидаги сўнгги ядровий музокаралар икки йиллик танаффусдан сўнг 2024 йилнинг 29 ноябрида Женевада бўлиб ўтди. Музокараларда Эрон делегациясига Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мажид Тахт-Равончи бошчилик қилди.