2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида жами 104 та ўйин ўтказилади.
Янги форматга кўра, турнирда 48 та терма жамоа иштирок этади. Шу сабабли учрашувлар сони аввалги мундиалларга нисбатан сезиларли даражада ошади.
Гуруҳ босқичида мухлислар 72 та баҳсга гувоҳ бўлади.
Плей-офф босқичида эса 32 та учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Шу тариқа Жаҳон чемпионати умумий ҳисобда 104 та ўйин билан мундиаллар тарихидаги энг катта турнир сифатида қайд этилади.