Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

ЖЧ-2026: Таҳлилчилар кимнинг имкониятини юқори баҳоламоқда?

ЖЧ-2026: Таҳлилчилар кимнинг имкониятини юқори баҳоламоқда?

Шу йилнинг ёзида футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Goal портали таҳлилчилари нуфузли турнир иштирокчиларининг ғалаба қозониш имкониятларини баҳолаб чиқишди.

Амалдаги Европа чемпиони ҳисобланган Испания терма жамоаси турнирнинг бош фаворити сифатида эътироф этилди. Рейтингнинг иккинчи поғонасидан амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина жой олди. Кучли учликни Франция миллий терма жамоаси якунлаб берди.

Шунингдек, асосий даъвогарларнинг кучли ўнталигига Португалия, Англия, Германия, Нидерландия, Швейцария, Норвегия ва Бельгия терма жамоалари кирди. Бразилия эса кутилмаганда 11-ўриндан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Мундиал 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Унда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Киритилди: Бугун 13:57. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!