Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

"Биз уруш ҳолатидамиз, болалар боғчаларига вақтимиз йўқ!"

"Биз уруш ҳолатидамиз, болалар боғчаларига вақтимиз йўқ!"

АҚШ президенти Доналд Трамп федерал ҳукумат мудофаани молиялаштиришга кўпроқ, соғлиқни сақлаш ва болалар боғчаларига эса камроқ эътибор қаратиши кераклигини, чунки бу ишлар билан штатлар ҳукуматлари шуғулланиши лозимлигини таъкидлади, деб хабар беради CNN.

Телеканал манбаларига кўра, Оқ уй раҳбари бу ҳақда 1 апрел куни бўлиб ўтган ёпиқ тушликда айтиб ўтган.

Трампнинг сўзларига кўра, у Маъмурий-бюджет бошқармаси раҳбари Рассел Воутдан болалар боғчаларига маблағ ажратмасликни сўраган, чунки Қўшма Штатлар федерал ҳукумати болалар боғчалари масаласи билан шуғуллана олмайди.

"Биз уруш ҳолатидамиз. Болалар боғчаларига вақтимиз йўқ. Болалар боғчалари ва соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш учун штатлар солиқларни ошириши керак", — деган Трамп.

Киритилди: Бугун 14:10. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!