5 декабрь куни, АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган "The Kennedy Center" мажмуасида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Ушбу нуфузли тадбирда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.