Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Канада ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги «Эн-Эр-Жи Стэдиум»да бўлиб ўтган баҳсда марокашликлар 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 50-дақиқада очилди. Марокаш ярим ҳимоячиси Аззедин Унаи аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди. У 82-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль расмийлаштирди. Қўшимча вақтнинг 90+8-дақиқасида эса Суфён Раҳимий учинчи голни уриб, баҳсга нуқта қўйди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Марокаш ярим ҳимоячиси Исмоил Сайбари жароҳат сабаб майдонни тарк этди.

Шу тариқа, Марокаш терма жамоаси чорак финалга йўл олди. У ерда африкаликлар Парагвай — Франция жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Жаҳон чемпионати-2026. 1/8 финал
4 июль
Канада — Марокаш — 0:3
Голлар:
Унаи, 50 (0:1), 82 (0:2), Раҳимий, 90+8 (0:3).

Киритилди: 08:22 05.07.2026. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!