Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ЖЧ-2026'да Fan ID қўлланиши мумкин

ЖЧ-2026'да Fan ID қўлланиши мумкин

ФИФА делегати Алишер Никимбаев 2026 йилги жаҳон чемпионати ташкилотчилари турнир ўйинларини томоша қилиш учун Fan ID'ни жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини айтди.

Шунга ўхшаш тажриба 2018 йилда Россияда ва 2022 йилда Қатарда қўлланилган.

"Fan ID клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида йўқ эди, аммо уни терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатига олиб келишлари мумкин. Буни Қатар ва Россияда бўлгани каби визалар билан боғлашлари мумкин," - дея Никимбаевнинг сўзларини келтиради Metaratings.

2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда биринчи марта бир вақтнинг ўзида учта давлатда - АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам 2025 йилда АҚШда бўлиб ўтди.

Киритилди: 17:54 16.07.2025. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!