Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

ЖЧ-2026 чиптаси борларга АҚШ визаси учун «яшил йўлак» очилади

ЖЧ-2026 чиптаси борларга АҚШ визаси учун «яшил йўлак» очилади

Океан ортида ўтадиган тарихий мундиалда миллий терма жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашни мақсад қилган ўзбекистонлик ишқибозлар учун муҳим янгилик! АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ЖЧ-2026 чиптасига эга мухлислар учун виза олиш жараёнини тезлаштирувчи «FIFA PASS» тизимини ишга туширди.

«FIFA PASS» нима ва у қандай ишлайди? Ушбу тизим виза суҳбати учун навбат кутиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради. Ундан фойдаланиш учун қуйидаги қадамларни бажариш лозим:

  1. Расмий чипта: Чипта фақатгина fifa.com/tickets сайти орқали харид қилинган бўлиши шарт.

  2. Рўйхатдан ўтиш: FIFA шахсий кабинетида «FIFA PASS» дастурида иштирок этиш учун розилк шаклини тўлдириш керак. (Маълумотлар паспорт билан бир хил бўлиши шарт!)

  3. Ариза тўлдириш: АҚШ Давлат департаменти сайтида DS-160 анкетасини тўлдириб, виза йиғимини тўлаш лозим.

Агар сизда ҳақиқий чипта борлиги тизим орқали тасдиқланса, сиз суҳбатга ёзилиш учун устувор навбат (тезлаштирилган йўлак) ҳуқуқини қўлга киритасиз.

Муҳим огоҳлантириш: Элчихона алоҳида таъкидлашича, ЖЧ чиптасининг мавжудлиги виза берилишини 100 фоиз кафолатламайди. Якуний қарорни консуллик офицери суҳбат давомида қабул қилади.

Тарихий сафар яқин! Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро шогирдлари «K» гуруҳида қуйидаги тақвим асосида майдонга тушишади:

  • 17 июнь: Колумбия — Ўзбекистон (Мексикада)

  • 23 июнь: Португалия — Ўзбекистон (АҚШда)

  • 27 июнь: Конго ДР — Ўзбекистон (АҚШда)

Киритилди: Бугун 14:11. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!