Ҳозиргина Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионати якунига етди. Асосий таймларда 3-3 натижаси қайд этилди.
Дастлаб Аргентина иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Голлардан бири Мессига тегишли бўлди. Аммо Мбаппе катта саҳнага чиқди ва ҳисобни тенглаштирди. Асосий бўлимлар 2-2 ҳисобида якунланди.
Қўшимча бўлимларда ҳам биттадан гол урилди. Дастлаб Месси жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинроқ Мбаппе яна ҳисобни тенглаштирди.
Натижада ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотереялар баҳсида эса Аргентинанинг қўли баланд келди.
Аргентина — 2022 йилги жаҳон чемпионати ғолиби!