Париж мустамлакачилик даврида Жазоир саҳросида амалга оширилган ядровий портлашларни тозалаш учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак.
Бу ҳақда Жазоир Миллатлар кенгаши (парламент юқори палатаси) раиси Солиҳ Гужил маълум қилди.
"Жазоирнинг позицияси Франциядан мустамлакачилик даврида Жазоир саҳросида француз мустамлакачилари томонидан амалга оширилган ядровий портлашлар оқибатларини бартараф этиш учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олишни талаб қилишдан иборат", деб таъкидлади у.
"Жазоир халқи, айниқса, ушбу портлашлар содир бўлган минтақалар аҳолиси, уларнинг ҳалокатли оқибатларидан бугунги кунгача азоб чекишда давом этмоқда", деб таъкидлади Гуджил.