Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Жазодан ёшлар ҳам озод қилинди

Жазодан ёшлар ҳам озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасида “Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак” деган чуқур маъноли сўзлар келтириб ўтилди.

Шунингдек, Президент Ш.М.Мирзиёев мурожаатномада, 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилганини, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги поғонага кўтариш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини жорий этиш, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини ишлаб чиқиши, унда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-тадбирлари белгиланиши лозимлиги ҳақида таклифлар илгари сурилган эди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг муҳим йўналиши сифатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган бешта устувор йўналишнинг иккинчи йўналишида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Республикамизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш фаолиятини янада такомиллаштириш йўналишида судлар тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, судларнинг моддий техник таъминотини яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунда, судларда кўрилаётган ишларда, тарафларни муросага келтириш, жабрланувчининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, унга етказилган зарарларни тўла ундириш чоралари кўриш, айбдор шахсларга адолатли, қилмишига яраша жазо тайинлаш, мана шундай даврда миллатимзга хос кечириримлик, йўлидан адшаганларни тўғри йўлга солиш ва уларга имкониятлар беришга судлар томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида 2020 йил
24 апрель куни ўтказилган очиқ суд мажлисида муқаддам турли жиноятларни содир этиб, суд ҳукми билан тайинланган жазоларни ўтаб турган, ижобий тавсифномага эга ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 7 нафар маҳкумлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
73-моддаси (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) талаби асосида жазолардан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Жазодан озод қилинганларнинг орасида икки нафар ёшларнинг мавжудлиги, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг мурожаатномасида айтиб ўтилганидек, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги поғонага кўтарилаётганидан далолат беради.

 

                                  С.Шодиева,  Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг судья ёрдамчиси

                                                                                              

Киритилди: 13:53 28.04.2020. Ўқилди: 2220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!