Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жавоҳир Умматалиев Англиядаги профессионал бокс оқшомида рақибини нокаутга учратди

Жавоҳир Умматалиев Англиядаги профессионал бокс оқшомида рақибини нокаутга учратди

Англиянинг Манчестер шаҳридаги "Cо-Оп Live Arena" мажмуасида ўтказилаётган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Жавоҳир Умматалиев ўзининг навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

Ҳаваскор бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Умматалиев ярим оғир вазн тоифасида польшалик Дамиан Драбикка қарши рингга кўтарилди. 6 раундга мўлжалланган баҳс муддатидан олдин якунланди.

Ҳамюртимиз учрашувнинг иккинчи раундидаёқ рақибини кучли зарбалар эвазига нокаутга учратди ва ҳакам баҳсни тўхтатишга мажбур бўлди.

Маълумот учун, бу ғалаба Жавоҳир Умматалиев учун профессионал боксдаги иккинчи муваффақият бўлди.

Киритилди: 23:56 09.05.2026. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!