Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жарқўрғон туманида банкоматларга ажратилган пулни ўзлаштирган шахслар аниқланди

Жарқўрғон туманида банкоматларга ажратилган пулни ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки банк хизматлари маркази собиқ шўъба мудири Т.С. ўзига бириктирилган банкоматларга ажратилган 262,5 млн сўмни, шунингдек назоратчи кассири С.Н. 132,8 млн сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:37. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!