Электрон рухсатнома QR-код кўринишида расмийлаштирилади ва ваколатли органлар томонидан автоматлаштирилган тизим орқали текширилади.
Бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси regulation.adliya.uz порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага кўра, автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун энди Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига анъанавий қоғозбозлик ўрнига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП), Давлат хизматлари марказлари ёки махсус мобиль илова орқали электрон рухсатнома олиш имконияти яратилади.
Янги тартиб фуқароларнинг вақт ва маблағини тежаши, ортиқча оворагарчиликни камайтириши кутилмоқда.
Режага кўра,
Қайд этиш жоизки, электрон рухсатнома QR-код кўринишида расмийлаштирилади ва ваколатли органлар томонидан автоматлаштирилган тизим орқали текширилади. Бу жараёнда ЯИДХП ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинади.
Президентнинг ички ишлар органларини рақамли трансформация қилишга оид қарори ижроси доирасида тайёрланган мазкур қарор лойиҳаси фуқаролар ва мутахассислар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.