Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жапаров Қирғизистонда давлат тилидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Жапаров Қирғизистонда давлат тилидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатда давлат тилидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда барча амалдорлар қирғиз тилини ҳукумат белгилаган даражада билишлари шарт.

Шунингдек, қонунда давлат тилидан расмий ҳужжатларда, рекламаларда, хариталарда ҳамда давлат ва хусусий муассасалар ишида фойдаланиш мажбурияти кучайтирилган.

Барча, хусусан, миграция, телевидение, сайлов ва миллий хавфсизлик соҳаларида расмий жараёнлар қирғиз тилида ўтказилиши шарт.

Шу йилнинг 25 июнида Жогорку Кенеш бу борада тегишли қонунни қабул қилганди. Мамлакат конституциясига кўра, Қирғизистонда қирғиз тили давлат тили, рус тили эса расмий тил ҳисобланади.

Киритилди: 23:15 11.08.2025. Ўқилди: 995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!