4 июнь куни лавозимга киришган Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мён АҚШ ва Япония билан уч томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсатда миллий манфаатларни ҳисобга олиш ниятини билдирди.
Yonhap агентлигига хабар беришича, Ли Чже Мён инаугурация маросимидаги нутқида глобал муаммолар ва ўзгаришлар шароитида прагматик дипломатия муҳимлигини таъкидлади. У мавжуд инқирозларни мамлакат манфаатларини таъминлаш имкониятларига айлантиришга ваъда берди.
Шунингдек, Ли Чже Мён кун давомида АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилиши кутилмоқда.