Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида АҚШ армиясининг таъминот омборида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Америка армиясининг 55-таъминот омборида юзага келган ёнғин 4 соат ичида ўчирилди. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ёнғин қурилиши тугалланаётган бинода содир бўлган. Ҳодиса оқибатида қурбонлар қайд этилмаган.