"Махсус прокурор 10 ноябр куни собиқ президент Юн Сок Ёлга ўтган йили қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этгани билан боғлиқ иш бўйича қўшимча айбловлар эълон қилди, у ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва душман давлатга кўмаклашишни назарда тутади", дейилади агентлик хабарида.
Айблов версиясига кўра, Юн Сок Ёл ҳарбий қўмондонлик билан биргаликда Шимолий Корея ҳудудида жавоб ҳаракатларини қўзғатиш ва уларни ҳарбий ҳолат жорий этиш учун баҳона сифатида қўллаш мақсадида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда махфий операция ўтказишни буюрган.
Шунингдек, собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён ва ҳарбий контрразведка қўмондонлигининг собиқ раҳбари Ё Ин-Хёнга ҳам айблов қўйилган. Бундан ташқари, дрон операциялари қўмондонлиги раҳбари Ким Ён Де хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш ва сохта ҳужжатлар тузишга ундашда айбланмоқда, бироқ у ҳибсга олинмаган.
Юн Сок Ёл ўтган йилнинг декабр ойида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилишга уринган. Шундан сўнг, парламент уни қўзғолонга уринишда айблаб, импичмент эълон қилган эди.