Махсус тест (Special eps-topik) имтиҳони 1 босқичдан иборат бўлиб, Корея Республикаси талабига асосан, 1 йилда 3 маротабагача ўтказилиши мумкин.
Махсус тест (Special eps-topik) имтиҳонида қуйидаги фуқаролар қатнашиши мумкин:
1. Корея Республикаси томонидан тақдим қилинган рўйхатда мавжуд бўлган фуқаролар;
2. Ёш чегараси 39 ёшгача бўлган фуқаролар;
3. Хорижга чиқиш учун тақиқи мавжуд бўлмаган, яъни хорижга чиқиш паспорти мавжуд фуқаролар;
4. Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликка чалинмаган фуқаролар;
5. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ фуқаролар;
6. Судланмаган фуқаролар;
7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган фуқаролар.
Махсус тест (Special eps-topik) имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқароларни аввалги иш берувчи корхона танлаши мумкин.
Агарда корхона фаолияти тугатилган (банкрот) бўлса ёки корхона рўйхатга киритган ишчисини маълум сабабларга кўра шартнома лойиҳасини юбормаган (шартнома бермаса) тақдирда, номзод умумий танловларда қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Танловлар базасига кирган номзодларнинг маълумотлари 2 йил давомида иш берувчилар танловида қатнашади.