Экзитпол натижаларига кўра, мухолифат номзоди сайловда ғалаба қозониши кутилмоқда.
Сайловдаги асосий икки номзоддан бири Ли Чже Мён мухолифатдаги “Тобуро” демократик партияси вакили, у яқинда мазкур партия етакчилигидан кетган эди. Экзитполлар айнан унинг ғалабасини башорат қилмоқда.
Бироқ Ли Чже Мённинг ғалабасига бир нечта жиноий ишлар бўйича айбловлар халақит қилиши мумкин, ҳозирча бу ишлар бўйича суд жараёнлари кечиктирилган.
Ким Мун Су эса лавозимидан четлатилган президент Юн Сок Ёл ҳам аъзоси бўлган консерватив “Фуқаролик кучи” партиясидан номзод сифатида кўрсатилган.