▪️ Президент Юн Сок Ёль томонидан тузилган ҳарбий қўмондонлик мамлакатдаги барча сиёсий фаолиятлар, жумладан, митинглар ва сиёсий партиялар фаолияти тўхтатилганини эълон қилди, деб хабар қилди Yonhap ахборот агентлиги. Тақиқни бузганлар ҳибсга олинади. Ҳарбийлар, шунингдек, барча оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар устидан назорат ўрнатдилар.
▪️ Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси – парламентга кириш йўли полиция томонидан тўсиб қўйилган. Бино яқинида юзга яқин одам тўпланган, хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар бўлган;
▪️ Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари ва гувоҳлар Сеул кўчаларида пайдо бўлган ҳарбий техника, жумладан, парламент биноси устидаги вертолёт тасвирини чоп этмоқда.
▪️ Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги асосий армия қўмондонлари йиғилишини, мамлакат молия вазири эса Корея банки, Молиявий хизматлар комиссияси ва Молиявий назорат хизмати раҳбарлари иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда Yonhap ҳам ёзмоқда.
▪️Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилишини гўёки КХДРга хайрихоҳ бўлган ва ҳукумат ишини фалаж қилишга уринаётган мухолифат ҳаракати билан изоҳлади. Ноябрь ойи охирида парламентда кўпчиликни ташкил этувчи мухолифатдаги Демократик партия ҳукуматнинг буджет таклифини рад этиб, давлат аудитори ва бош прокурорга импичмент эълон қилиш режаларини эълон қилди.