2024 йил августидан кучга кирган қонундан сўнг мамлакатдаги ит гўшти етиштириладиган 1537 та ферманинг 1072 таси (70%) ёпилди.
Ёпилган фермаларда 346 минг бош ит бўлиб, бу гўшт учун боқилган барча итларнинг 74%ини ташкил этарди.
📉 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025 йил охиригача бундай фермаларнинг 75%дан ортиғи ёпилишини кутмоқда. Вазирлик вакиллари буни жамоатчиликнинг “ит гўштини тақиқлаш авлод бурчи” деган қараши ва ҳукумат имтиёзлари билан боғлади.
⚖️ Қонун итларни кўпайтириш, сўйиш, тарқатиш ва гўшт учун сотишни тақиқлайди. Шунингдек, соҳадаги одамларга касбини ўзгартириш учун субсидия берилади.
2027 йилдан кейин қонунни бузганлар 2 йилгача қамоқ ёки 30 млн вон (~21 минг $) жаримага тортилади.