Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат бекор қилинди(ми)?

Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат бекор қилинди(ми)?

Жанубий Корея парламенти президент Юн Сок Ёль эълон қилган ҳарбий ҳолатни бекор қилишга овоз берди.

Yonhap хабарига кўра, ҳарбий ҳолатни бекор қилиш талаби билан Миллий ассамблеянинг фавқулодда йиғилиши ўтказилган. Ассамблеянинг 300 нафар аъзосидан 190 нафари иштирок эта олган йиғилишда тақдим этилган таклиф бир овоздан маъқулланди.

Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси Президиуми баёнотида айтилишича, овоз беришдан кейин мамлакатда эълон қилинган ҳарбий ҳолат ўз қонуний кучини йўқотган.

Конституцияга кўра, ҳарбий ҳолат парламентдаги кўпчилик талабига кўра бекор қилиниши мумкин.

Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси раиси Ву Вон Шик ўз баёнотида шундай деди: «Асосий ассамблеяга кирган барча ҳарбийлар бутунлай чиқиб кетишди».

- Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди

Аввалроқ Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль мамлакатда «ҳарбий ҳолат» эълон қилиб, мухолифат давлатга қарши ҳаракатларда иштирок этганини айтганди.

«Ҳарбий ҳолат Шимолий Корея тарафдори бўлган кучларни йўқ қилишга ва эркинликнинг конституциявий тузумини ҳимоя қилишга қаратилган», - деди Юн.

Юннинг қарори мухолифатдаги Демократик партия парламентнинг буджет қўмитасида буджет лойиҳасини рад этгани ва давлат аудитори ва бош прокурорига нисбатан қонунбузарликлар тўғрисида ариза берганидан кейин қабул қилинган.

Киритилди: 02:31 04.12.2024. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!