Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Кореяда фермаларнинг 70 фоизи ёпилди, сабаби...

Жанубий Кореяда фермаларнинг 70 фоизи ёпилди, сабаби...

Жанубий Кореяда еттита ит гўшти етиштирувчи фермадан еттитаси ёпилди. Бу мамлакатда бир йил аввал махсус қонун қабул қилинганидан кейин содир бўлди, деб ёзади Yonhap.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, қонун кучга кирган 2024 йил август ойидан буён мамлакатдаги 1537 та ит гўшти етиштириладиган ферманинг 1072 таси (70%) ёпилган. Ёпиқ фермаларда 346 минг бош ит бўлган, бу мамлакатда гўшт учун боқилган 468 минг бош итнинг 74 фоизини ташкил этади.

Вазирлик 2025 йил охиригача бундай фермер хўжаликларининг 75 фоиздан ортиғи ёпилишини башорат қилмоқда. Вазирлик вакили бу кутилганидан юқори кўрсаткични жамоатчиликнинг ит гўштини истеъмол қилишни тақиқлаш “авлодимизнинг бурчи” эканлигини тушуниши ва ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар билан боғлади.

Махсус қонун итларни кўпайтириш, сўйиш, тарқатиш ва гўшт учун сотишни тақиқлайди. Шунингдек, ушбу соҳадаги одамларга касбларини ўзгартириш учун субсидиялар беради.

2027 йилдан бошлаб уч йиллик ўтиш давридан кейин қонунни бузганлар икки йилгача қамоқ ёки 30 миллион вон (тахминан 21 753 доллар) миқдорида жаримага тортилади.

Киритилди: 20:05 15.08.2025. Ўқилди: 2029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!