Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Кореяда бўрон туфайли ўнлаб рейслар бекор қилинди

A A A
Жанубий Кореяда бўрон туфайли ўнлаб рейслар бекор қилинди

Жанубий Кореянинг бир қатор ҳудудларида кучли ёмғир ёғди ва бу ўнлаб рейсларнинг бекор қилинишига олиб келди.

Бу ҳақда Жанубий Корея ОАВлари хабар бермоқда.

Чоршанба куни эрталабки ҳолатга кўра, Жежу оролига ва ундан 144 та рейс бекор қилинди. Бундан ташқари, ушбу оролни мамлакат материк билан боғловчи паром ўтиш жойлари фаолияти тўхтатилди.

Метеорологларнинг хабар беришича, кечаси Жежу ҳудудида шамолнинг максимал тезлиги соатига 86 км ни ташкил этган. Об-ҳаво маълумотларига кўра, “Ханун” бўрони мамлакатнинг жанубий ва шарқий ҳудудларига 40 см гача ёғингарчилик келтиради.

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль минтақа ҳукуматини эҳтиёт чораларини кўришга ва керак бўлса, аҳолини эвакуация қилишга чақирди.

Ўтган ҳафта Японияда “Ханун” бўрони икки кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Киритилди: 14:57 09.08.2023. Ўқилди: 1239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!