Корея Республикаси ҳукумати Хитойнинг Сариқ денгизда икки давлатнинг эксклюзив иқтисодий зоналари кесишган ҳудудда кемалар ўтишини тақиқлаш қароридан хавотирда.
Бу ҳақда Жанубий Корея ТИВга иқтибос келтирган ҳолда Yonhap агентлиги хабар берди.
"Кемалар ўтиши тақиқланган ҳудуднинг "ўтиш чоралари зонаси" ичида белгиланиши кемачилик эркинлигига ортиқча чекловлар қўйиши сабабли хавотир уйғотади," - дейилади Сеулда.
Жанубий Корея томони ўз позициясини дипломатик каналлар орқали Пекинга етказди. Агентликнинг таъкидлашича, Корея Республикаси расмийлари бундай хатти-ҳаракатлар халқаро денгиз ҳуқуқи меъёрларини бузмаслигини текшириш ниятида.