Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия қўшинлари Киев ва Одессага зарба берди

Россия қўшинлари Киев ва Одессага зарба берди

Киевда кўп қаватли турар жой биноси қисман вайрон қилинди, Одессада эса икки кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Киев мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида пойтахтда тўрт киши жароҳат олган. Шаҳарнинг бир нечта туманлари дронлар ҳужумига учраган.

Шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг маълум қилишича, пойтахтнинг етти туманида кўп қаватли ва хусусий уйларда қисман вайронагарчиликлар ва ёнғинлар содир бўлган.

"Одессада деб хабар берди вилоят прокуратураси. Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипернинг айтишича, ҳужум натижасида икки киши ҳалок бўлган, тўққиз киши жароҳат олган.

"Шаҳар марказидаги турар жой бинолари вайрон қилинган ва зарар кўрган. Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам станциясининг маъмурий биноси вайрон бўлган, бир нечта тез ёрдам машиналари ҳам шикастланган", — дея аниқлик киритди Кипер.

Киритилди: 11:34 10.06.2025. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!