Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлашганми?

Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлашганми?

Туркия президенти маъмурияти ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш маркази республика раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг соғлиғи ёмон экани ҳақидаги даъволарни рад этди. Марказ буларни асоссиз ва президентга қарши қаратилган деб баҳолаган.

Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлашганми?“YouTube’даги каналлардан бирида президентимизнинг соғлиғи ҳақида асоссиз гаплар айтилди. Эфирда ишлатилган иборалар асоссиз айбловлар, ҳақоратлар ва президентга қарши ҳужумларни ўз ичига олган”, дейилади марказнинг маҳаллий журналист Левент Гултекиннинг видеохостингдаги баёнотлари муносабати билан тарқатган хабарида.

“Президентимиз ўзининг конституциявий ваколатларини ва Туркия Республикаси раҳбари сифатидаги вазифаларини бажариб, миллатимизга хизмат қилиш учун барча куч-ғайратини сарфламоқда. Президентимиз билан мулоқот қиладиган давлат раҳбарлари, сиёсатчилар ва бошқа расмий шахслар унинг муаммоларни қанчалик чуқур тушунишини, кучли хотираси ва қарорларни ҳимоя қилишдаги қатъиятини яхши билишади”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “журналистиканинг тамойиллари ва жиддийлигини менсимайдиган, ҳеч қандай масъулият ва эҳтиёткорлик кўрсатмайдиган, ижтимоий тармоқларда ёлғон ахборот тарқатадиган шахслар фақат ўзларини паст тутади ва кулгили аҳволга тушади”.

Киритилди: 14:00 10.06.2025. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!