Энди Эрон Исроилнинг яширин ядровий иншоотларига зарба бериш билан таҳдид қилмоқда
Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши, агар Исроил Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилса, Теҳрон Исроилнинг яширин ядровий иншоотларига жавоб қайтаради, дея огоҳлантирди.
Аввалроқ, Эрон Исроилнинг ядровий дастури ва мудофаа салоҳиятига оид махфий ҳужжатлар архивини қўлга киритгани маълум бўлган эди.
"Биз олган ҳужжатлар Исроилнинг ядровий иншоотларига тегишли. Гап ядровий объектларнинг режалари, лойиҳалари ва стратегик маълумотлари ҳақида бормоқда. Биз ҳамма нарсани эълон қиламиз" дея фикр билдирганди Эрон Ахборот ва Миллий Хавфсизлик вазири Исмоил Хатиб.
Эрон разведка вазири Исмоил Хатиб бу маълумотни тез орада оммага эълон қилишга ваъда берди.