Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Куёв бола тўйи куни уриб ўлдирилди

Куёв бола тўйи куни уриб ўлдирилди

Ҳиндистоннинг Ғозипур шаҳридаги тўйда куёвни калтаклаб ўлдирди. Бу ҳақда News9Live нашри хабар бермоқда.

"Муштлашув вақтида меҳмонлардан бири Ракешнинг (куёв) бошига милтиқнинг кўндаги билан урган. Ракеш воқеа жойида ҳушини йўқотган", — дейилади мақолада.

Қайд этилишича, меҳмонлар ўртасидаги жанжал келиннинг қариндошлари мусиқа танлашда дид-жей билан жанжаллашиб қолганидан кейин келиб чиққан. Куёвнинг отаси жанжални тўхтатмоқчи бўлган, бироқ ғазабланган эркаклар уни таёқ билан калтаклай бошлаган. Куёв отасини ҳимоя қилди, бу эса фожиага олиб келди.

Шифокорлар Ракешнинг ҳаётини сақлаб қола олмади. Айтилишича, айбдор умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Киритилди: 21:45 10.06.2025. Ўқилди: 3906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!