Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Корея ва Литва янги зенит қурилмасини ишлаб чиқаради

Жанубий Корея ва Литва янги зенит қурилмасини ишлаб чиқаради



Жанубий Корея Литва мудофаа саноати корхоналари билан биргаликда паст баландликдаги ҳаво нишонларига қарши мўлжалланган WAAG зенит қурилмасини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Литва Мудофаа вазирлиги хабар берди.

30 миллиметрли икки стволли автоматик тўп билан жиҳозланган қурилма 3 километргача бўлган масофада нишонларга зарба бера олади. У дақиқасига 600 тагача ўқ узади.

Литва компаниялари қурилманинг қисмларини ишлаб чиқариш, уни транспорт воситаларига ўрнатиш ва НАТО тармоғига улаш билан шуғулланади.

WAAG ўз радиолокация станциясига эга эмас. Нишонлар ҳақидаги маълумот ташқи нишон кўрсатиш тизимлари орқали олинади.

Киритилди: 18:37 26.10.2026. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!