Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Корея “Темир гумбаз” аналогини ишлаб чиқди

Жанубий Корея “Темир гумбаз” аналогини ишлаб чиқди

Мамлакат ҳукумати гумбаз қурилиши учун 329 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Yonhap.

Жанубий Корея душанба куни Шимолий Кореядан келаётган артиллерия таҳдидларига қарши мудофаани кучайтириш учун Исроилнинг “Темир гумбази”га ўхшаш ўзининг ракетага қарши мудофаа тизимини расман ишлаб чиқа бошлади.

Ҳукумат 2028 йилгача паст баландликдаги ракеталарга қарши мудофаа (Low-Altitude Missile Defense, LAMD) тизимини ривожлантириш учун 479,8 миллиард вон (329 миллион доллар) ажратишни режалаштирмоқда.

Жанубий Корея Сеулдаги ҳаво мудофаасини кучайтиришга интилмоқда, чунки Шимолий Корея мамлакатнинг 51 миллион аҳолисининг ярми истиқомат қиладиган пойтахт минтақасида кўплаб узоқ масофали артиллерия қурилмаларига эга.

Жанубий Кореянинг Мудофаани сотиб олиш дастури маъмуриятининг (DAPA) айтишича, тизим асосий ҳарбий иншоотларни Шимолий Корея артиллерия таҳдидларидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

DAPA хабарига кўра, лойиҳада давлатга қарашли Мудофаа тараққиёти агентлиги ва LIG Nex1 Co., Hanwha Aerospace Co. ва Hanwha Systems Co. каби мудофаа компаниялари иштирок этади.

Киритилди: 17:01 21.01.2025. Ўқилди: 1099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!