Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Корея собиқ президенти ҳибсга олишга тўсқинлик қилганликда айбланиб, 5 йилга қамалди

Жанубий Корея собиқ президенти ҳибсга олишга тўсқинлик қилганликда айбланиб, 5 йилга қамалди

Жанубий Корея суди мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга тўсқинлик қилишда айблаб, 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.

Бундан ташқари, ҳозирда Юн Сок Ёлга нисбатан давлат тўнтаришига уриниш айблови билан суд жараёни давом этмоқда.

Аввалроқ Жанубий Корея прокуратураси ҳарбий тўнтариш қилишга уринган собиқ президент учун ўлим жазосини сўрагани маълум қилинганди.

Юн Сок Ёл 2024 йилнинг декабр ойида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилишга уринган. Шундан сўнг, парламент уни қўзғолонга уринишда айблаб, импичмент эълон қилган ва ҳибсга олган эди.

Киритилди: 13:10 16.01.2026. Ўқилди: 1230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!