Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Жанубий Корея раҳбари демографик муаммолар туфайли миллий фавқулодда ҳолат эълон қилди

Жанубий Корея раҳбари демографик муаммолар туфайли миллий фавқулодда ҳолат эълон қилди

Корея Республикасида аҳоли сони камайиб бораётгани сабабли миллий фавқулодда ҳолат юз бермоқда ва мамлакат ҳукумати ушбу таҳдидни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни кучайтирмоқда.

Бу ҳақда мамлакат президенти Юн Сок Ёл ўз чиқишида маълум қилган.

“Бугун мен расман миллий демографик фавқулодда ҳолат эълон қиляпман. Туғилиш даражаси пасайиши билан боғлиқ муаммо ҳал этилмагунча биз умуммиллий чора кўриш тизимини жорий этамиз”, — дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтирган Yonhap агентлиги.

Қайд этилишича, у бу баёнотни “агар тенденция ўзгармаса, республика аҳолиси охир-оқибат йўқолиб кетиши мумкин” деган пессимистик прогнозлар фонида айтган. Сўнгги ўн йил ичида мамлакат расмийлари туғилиш кўрсаткичларини ошириш учун турли рағбатлардан фойдаланган, бироқ уй-жой нархининг юқорилиги, таълим харажатлари ва узоқ иш вақти каби омиллар фуқароларнинг оила қуриш истагини пасайтирмоқда, деб ёзади агентлик.

Президент сиёсатнинг учта устувор йўналишини айтиб ўтди: мослашувчан иш соатларини жорий этиш, болалар парваришини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва арзон уй-жой билан таъминлаш.

Хусусан, расмийлар ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари қоидаларини юмшатиш ва ота-оналарга нисбатан қўллашни режалаштирмоқда. Бунда ота-оналарнинг ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш улушини 2027 йилгача (Юн Сок Ёл президентлик муддати тугайдиган йил) ҳозирги 7 фоиздан 50 фоизгача ошириш режалаштирилган.

Иш берувчиларга ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги ходимларни алмаштириш учун вақтинчалик ишчиларни ёллашга субсидиялар берилади. Болали оилалар имтиёзли ипотека шартлари ва кенгайтирилган солиқ имтиёзларига эга бўладилар, қурилиш компаниялари эса янги турар жой биноларининг 23 фоизини (ҳозирда бу кўрсаткич 18 фоиз) янги турмуш қурганларга ажратишлари шарт бўлади.

Киритилди: 18:22 19.06.2024. Ўқилди: 1461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!