Ли Чже Мённинг сўзларига кўра, бу келишув доирасида Шимолий Корея ядровий қурол ишлаб чиқишни тўхтатади, лекин ундан воз кечмайди.
"Пхенян ҳар йили қўшимча 15–20 та ядровий қурол ишлаб чиқармоқда. Бу вазиятда тўлиқ денуклеаризация ўрнига “вақтинчалик фавқулодда чора” сифатида ядровий қурол ишлаб чиқаришни музлатиш мантиқий ва реал ечим бўлиши мумкин. Бу келишувга эрилишса, барча томонлар учун манфаатли бўлади", — деди Жанубий Корея президенти.
Маълумот учун, Шимолий Корея 2022 йилда ўзини “ядровий давлат” деб эълон қилган. Пхенянни ядровий дастурдан воз кечишга мажбурлаш уринишлар натижа бермаган, КХДР 2019 йилдан буён расман музокараларга қайтиш чақириқларини рад этиб келмоқда.