Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни тартибга солувчи қоидаларни қайта кўриб чиқмоқчи

Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни тартибга солувчи қоидаларни қайта кўриб чиқмоқчи

Бу ҳақда Reuters маълум қилди.

Бу мамлакат собиқ президент Юн Сок Ёлнинг декабр ойида тўсатдан ҳарбий ҳолат эълон қилгани сабaбли амалга оширилди.

Ўшанда қонун чиқарувчилар хавфсизлик кучлари қуршовини ёриб ўтиб, парламент биносининг деворларига тирмашиб чиқишга мажбур бўлганидан сўнг ҳарбий ҳолат тўғрисидаги фармонни бекор қилиш учун овоз берганди. Натижада Юн Сок Ёл томонидан эълон қилинган ҳарбий ҳолат тахминан олти соатдан кейин бекор қилинган эди.

Янги қоидаларда қонун чиқарувчиларнинг Миллий Ассамблеяга киришига тўсқинлик қилишга ҳар қандай уриниш тақиқланди. Шунингдек, ассамблея спикери розилигисиз ҳарбийлар ва полициянинг у ерга кириши чекланди.

Миллий Ассамблея, шунингдек, президент Ли Чжэ Мённинг бош вазирликка кўрсатган номзоди Ким Мин Сёкни, гарчи асосий мухолифатчи “Халқ кучи партияси”нинг барча қонун чиқарувчилари унинг бойлиги ва оиласи билан боғлиқ айбловлар туфайли овоз беришни бойкот қилган бўлса-да, қўллаб-қувватлади, деб ёзди Yonhap.

Киритилди: 20:35 03.07.2025. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!