Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Корея орбитага тўртинчи разведка йўлдошини учирди

Жанубий Корея орбитага тўртинчи разведка йўлдошини учирди

Корея Республикасининг тўртинчи разведка сунъий йўлдоши ўз орбитасига муваффақиятли учирилди.

Бу ҳақда Yonhap агентлиги Корея Республикаси Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

Учириш Сеул вақти билан 09:48 да Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги АҚШ космик кучлари базасидан амалга оширилди. Қурилма орбитага Американинг SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси орқали чиқарилган.

Умуман олганда, Корея Республикаси 2025 йил охиригача яна битта сунъий йўлдошни учиришни режалаштирмоқда. Орбитада бешта қурилма Сеулга КХДРни икки соатлик интервал билан узлуксиз кузатишни ўрнатиш имконини беради. Биринчи разведка сунъий йўлдоши 2023 йил декабрида учирилган. Ўзининг космик разведка салоҳиятига эга бўлиши Жанубий Кореянинг бу масалада АҚШга қарамлигини камайтиради.

2023 йил 21 ноябрда Шимолий Корея икки марта муваффақияциз уринишлардан сўнг ўзининг биринчи разведкачи сунъий йўлдоши Маллигён-1ни учирди.

Киритилди: 09:19 22.04.2025. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!