Жанубий Корея 23 август, чоршанба куни сўнгги олти йил ичида биринчи марта ҳаво огоҳлантириши ҳолатида фуқаролар учун машғулотлар ўтказади, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, тўрт кунлик Улчи фуқаро мудофааси ўқув машғулотлари доирасида чоршанба куни бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми машқлари ўтказилади.
Бу 2017 йил августидан буён бундай турдаги биринчи машғулотдир.