Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жанговар самбо бўйича жаҳон чемпиони савдо марказида отишма содир этди

Жанговар самбо бўйича жаҳон чемпиони савдо марказида отишма содир этди

У ёнидаги рафиқасига ёмон кўз билан қараган нотаниш кимсага қарата ўқ узган.

Воқеа Махачқалъа шаҳридаги савдо марказларининг бирида содир бўлган. Жанговар самбо бўйича жаҳон чемпиони, бир неча карра Россия чемпиони, ММА жангчиси Велимурад Алхасов нотаниш кимса билан низога бориб қолган.

Велимураднинг айтишича, ўша одам унинг ҳижобдаги рафиқасига ёмон кўз билан узоқ вақт тикилиб турган. Натижада жанжал юзага келган. Алхасов ёнидаги травматик қуролдан шилқимга бир неча бор ўқ узган. Ҳозирда Велимурад ҳибсга олинган. Унга безорилик айби қўйилмоқда.

Киритилди: 10:42 31.08.2025. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!