Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Жакарта дунёнинг энг кўп аҳолига эга шаҳри бўлди

Жакарта дунёнинг энг кўп аҳолига эга шаҳри бўлди

Индонезия пойтахти Жакарта дунёнинг энг зич шаҳарлари рейтингида Токиони ортда қолдирди. БМТ маълумотларига кўра, Жакарта метрополида 42 миллион киши истиқомат қилади.

Кейинги ўринда 37 миллион аҳолига эга Бангладеш пойтахти Дакка, учинчи ўринда эса 33 миллион аҳолига эга Токио турибди. 2018 йилги ҳисоботда Токио биринчи ўринни эгаллаган эди.

Ҳисоботга кўра, 1950 йилда дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизи шаҳарларда яшаган бўлса, ҳозир бу улуш 50 фоизга етган. 2050 йилга бориб, дунё аҳолиси ўсишининг учдан икки қисми шаҳарларда яшайди.

Аҳолиси энг кўп бўлган 10 та шаҳар – Жакарта, Дакка, Токио, Янги Деҳли, Шанхай, Гуанчжоу, Қоҳира, Манила, Калькутта ва Сеул – тўққизтаси Осиёда жойлашган.

БМТ Бош котибининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ли Жунхия: “Урбанизация замонамизни белгилайдиган кучдир. Агар тўғри бошқарилса, иқлим ҳаракати, иқтисодий ўсиш ва ижтимоий адолат учун янги имкониятлар очилиши мумкин”, дейди.

Киритилди: 14:27 27.11.2025. Ўқилди: 1047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!