Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Жаҳонгир Зокиров Агрон Смакига имкон қолдирмади

Жаҳонгир Зокиров Агрон Смакига имкон қолдирмади

Тошкентда давом этаётган "IBA Чемпионлар оқшоми" турнирининг яна бир жанги ортда қолди.

Бу сафар супер оғир вазнли боксчилар рингда ўзаро тўқнаш келди.

Ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокировнинг хорватиялик Агрон Смакига қарши кечган жанги тўлиқ 6 раунд давом этди.

Жангда Зокиров ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, аслида, мазкур жанда Смакига бошқа бир ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов рақиблик қилиши зарур эди, аммо сўнгги кунларда Смаки билан Баҳодир эмас, Жаҳонгир Зокиров жанг қилиши маълум бўлди.

Киритилди: 20:19 14.04.2024. Ўқилди: 1138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!