Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жаҳонда IQ даражаси: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Жаҳонда IQ даражаси: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

International IQ Test 2026-йил боши ҳолатига кўра халқаро IQ реестри маълумотлари асосида мамлакатлар аҳолисининг ўртача интеллект коэффициенти (IQ) бўйича ҳар йили янгиланадиган рейтинг тадқиқоти натижаларини эълон қилди.

Рейтинг 137 та мамлакат ва ҳудуддан 1,2 миллион киши иштирок этган тест натижалари асосида тузилган. Барча иштирокчилар ўз интеллектуал қобилиятларини баҳолаш учун бир хил топшириқларни бажарган.

➖ Рейтингда биринчи ўринни Жанубий Корея аҳолиси эгаллаган — уларнинг ўртача кўрсаткичи 106,97 баллни ташкил этган,кейинги ўринларда Хитой — 106,48 балл ва Япония — 106,3 балл.

➖ Етакчи бешликка, шунингдек, Эрон (104,8 балл) ва Австралия (104,45 балл) аҳолиси ҳам кирган.

Россияликлар рейтингда олтинчи ўринни эгаллаган — 103,78 балл, улардан кейин Сингапур (103,56 балл) ва Мўғулистон (102,61 балл) жой олган. Биринчи ўнликни Янги Зеландия (102,35 балл) ва Вьетнам (102,26 балл) якунлайди.

➖ АҚШ аҳолиси 101,04 балл натижа билан 18-ўринни эгаллаган.

➖ Ўзбекистон эса 75-ўринни эгаллаган.

IQ бўйича энг паст кўрсаткичлар айрим Африка давлатлари аҳолисида кузатилган, рўйхатни эса Сомали якунлайди.

Киритилди: 18:42 16.02.2026. Ўқилди: 1779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!